ЖАМИ 11 НАФАР АҚШ ПРЕЗИДЕНТИГА ХИЗМАТ ҚИЛГАН ХИЗМАТКОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Американинг жами 11 нафар президентига хизматкорлик қилган Уильсон Рузвельт Жерман 92 ёшида коронавирусдан вафот этди. У Оқ уйга хизматкор бўлиб Американинг 34-президенти Дуайте Эйзенхауэр даврида ишга жойлашган. 35- президент Жон Кеннеди унинг лавозимини кўтариб, катта хизматкор вазифасини берди. Аниқроғи, Кеннедининг рафиқаси Жаклин Жерманнинг катта хизматкор лавозимига тайинланишида бош-қош бўлди. Собиқ президент Обаманинг рафиқаси Мишель Обама қария билан суратга тушиб, бу суратга мемуарининг тўридан жой ажратган. Афсуски, Жерман бобо коронавирус балосини кўтара олмади. Ёши йўл қўймади шекилли. У куни кеча коронавирус юқтириш туфайли оламдан ўтди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here