ЖИРИНОВСКИЙ ЛЕНИННИНГ ЖАСАДИНИ СОТИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА…

0

 

Россиядаги либерал демократлар фракцияси етакчиси Владимир Жириновский Мавзолейдаги Лениннинг жасадини сотишни таклиф қилди. Шундай қилинса, Россия ғазнаси пулга тўлиб қоларкан.

— Франциялик тадбиркор «Жоконда» картинасини сотмоқчи, — деди Жириновский. — Биз ҳам Мавзолейда мангу уйқуга кетган Владимир Ильич Лениннинг жасадини сотсак, ёмон бўлмасди. Харидорлар албатта топилади. Масалан, Хитой, Вьетнам ва ҳоказо. Лениннинг жасади жуда яхши сақланган. Атиги 96 йил олдин мўмиёланган.

Бу таклифга ҳозирча Россия ҳукумати жавоб қайтарганича йўқ.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here