Коронавирус вакцинаси чиқса, Ўзбекистон уни сотиб оладими?

0

АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— АҚШ олимлари коронавирусни батамом блокловчи антитаначани аниқлашгани ростми?

— Рост. АҚШдаги «Sorrento Therapeutics» биофармацевтик компанияси тадқиқотчилари коронавирусни батамом блокловчи ва уни инсон организмидан уч кун ичида  чиқариб юборишга қодир антитаначани аниқладилар.

Бошқа мутахассислар ҳам кўплаб антитаначаларни тадқиқ қилмокдалар. Лекин бу жараён ҳали ўрганишлар даражасида.

— Агар дунёда вирусга карши вакцина яратилса, ҳозирги шароитда Ўзбекистон уни сотиб оладими ёки эҳтиёж йўқми?

— Агар клиник синовлардан муваффақиятли ўтган вакцина яратилса, уни сотиб олиш юзасидан хукумат даражасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Қайд этиш лозимки, ўзбекистонлик олимлар ҳам вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

Sof.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here