КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Индонезияда сўнгги 24 соат ичида 973 киши коронавирус юқтириб, жами хасталар сони 20 минг 796 нафарни ташкил этди. Жами 1326 киши коронавирусдан вафот этди. 5 мингдан зиёд бемор тузалиб касалхоналарни тарк этди.

 

Эронда пандемия бошлангандан то шу кунга қадар 131 минг 652 киши коронавирус юқтирган. Охирги 24 соатда 2311 киши коронавирус юқтириб, 51 киши оламдан ўтди.

Тузалганлар сони ҳозирги вақтда 102 минг 276 нафарни ташкил этмоқда. Пандемия бошлангандан то шу кунга қадар Эронда 7 минг 300 киши коронавирусдан ўлим топди.

 

Белоруссияда сўнгги бир кеча-кундузда коронавирус юқтирганлар сони 935 нафарга ошди. Жами хасталар сони 34 минг 303 нафардан иборат бўлди. Ўлганлар сони 190 нафарга етди. Охирги 24 соат ичида 5 киши коронавирус оқибатида вафот этди. Маҳаллий мутахассисларнинг айтишича, Белоруссияда шу йил июн ойи бошига бориб коронавирус юқтирганлар сони кескин камайиб кетаркан.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here