КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

АҚШда ишсизлик бўйича ариза берувчилар сони 38 миллионга етди.

Fox Business

 

Афғонистоннинг аксарият ҳудудларида COVID-19 га чалинган беморлар учун шифохоналарда жой қолмаган.

The Guardian

 

«Toyota» компанияси даромади 80 фоизга пасайиши кутилмоқда. Зарар — 14 миллиард АҚШ доллари атрофида.

Reuters

 

 

Дубайда 70% корхоналар яқин 6 ой ичида фаолиятини тугатиши кузатилиши мумкин.

CNBC

 

Хитой ва ЖССТ коронавирусга қарши кураш мақсадида маблағ йиғиш учун Хайрия дастурини ишга туширди.

Xinhua

 

Россияда коронавирус туфайли иккинчи чоракда ЯИМнинг кескин пасайиши кутилмоқда. Пасайиш йил ҳисобида 9,5% фоизни ташкил этиши мумкин.

ИТАР ТАСС

loading...