РОССИЯЛИК ХОНАНДА БОРИС МОИСЕЕВ ТИЛДАН ҚОЛДИ. ХОТИРАСИДАН АЙРИЛДИ…

0

 

Маълумингизким, 2010 йили россиялик хонанда, Россия эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Борис Моисеев инсультга учраш оқибатида касалхонага тушиб қолган. 2011 йили у касалхонадан чиққан. Афсуски, инсульт хонандада жуда оғир кечмоқда. Мусиқий танқидчи Сергей Соседовнинг айтишича, у тилдан қолган. Хотирасини йўқотган. Кимдир қўнғироқ қилса, овозини ҳам таний олмаяпти. Соседов кўп маротаба ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган. Бироқ Боря ҳеч нарсани эслай олмаган. Соседов ўзини таниганига ҳам шукр қиляпти экан.

Борис Моисеевга айни пайтда марҳум қўшиқчи Иосиф Кобзоннинг рафиқаси Нелли Кобзон, Россия эстрадаси примадоннаси Алла Пугачёвалар моддий кўмак бериб туришибди.

 

loading...