ШВЕЦИЯДА КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ИШСИЗ ҚОЛГАН ҚИЗЛАР ТАНАСИНИ СОТА БОШЛАДИ…

0

 

Айни кунларда Швеция ҳукумати, мутасадди ташкилотлар мамлакатдаги ёшларнинг тутаётган ишидан жуда хавотирда қолган. Интернетда пул эвазига интим хизматлар кўрсатилиши ҳақидаги эълонларнинг кети кўринмаяпти. Полиция суриштирувлар натижасида, баъзан тасодифан ҳали 18 ёшга етмаган қизларни худди шундай хизматлар кўрсатаётган маҳали тутишмоқда. Сабаби суриштирилганда, қизлар иш йўқлиги, яшашга пул қолмаганини рўкач қилмоқда. Кўпчилигини бандлик хизмати, ёки ижтимоий ёрдам ташкилотларига олиб бориб моддий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо фоҳишаликка интилиш ёш қизлар орасида камаймаяпти.

— Кўпчилик ёшлар, — демоқда полициячилар. — Руҳий жиҳатдан тушкунликка тушиб қолган. Улар асабий ва серзарда одамга айланган. Агар иш шундай давом этадиган бўлса, ишончимиз комилки, Швецияни фоҳиша босиб кетади…

Ёши улуғ, ўзига тўқ эркаклар-чи? Улар ёшларнинг келажагини ўйлаб ҳам кўраётгани йўқ. Тўғри-да, пул бўлса бор, ёшгина қиз ўзини таклиф қилмоқда. Қайси бой бош тортарди?!.

Афсус. Агар мутасаддилар бу муаммога чек қўймаса, келажакда мамлакат ёшларини фожиа кутади. Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here