СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…

0

 

— Коронавирус пандемиясининг чўққисидан ўтгач, касалланганлар сони қанчалик тез камаяди?

— Бу қўлланилаётган карантин тадбирлари ва уларнинг самарасига боғлиқ.

Энг муҳими — вируснинг одамдан одамга ўтишини тўхтатиш. Бунинг учун ижтимоий масофаланиш ва ўз ўзини изоляциялаш усуллари қўлланмоқда ва уларга қатъий риоя қилиш зарур.

— Одамлар билан яқин муносабатда бўлишга тўғри келадиган соҳада ишловчилар ўзини қандай ҳимоя қилиши мумкин?

— Аввало, энг муҳимларидан бошқа барча алоқаларни чеклаш зарур.

Иложи борича алоқанинг масофавий технологияларига ўтиш лозим. Ва албатта, умумий профилактика, гигиена ва ижтимоий қоидаларга қатъий риоя қилиш зарур.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here