ТУРМАДА ХОТИНИ ВА БОЛАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ПАЙТИДА АТАМБАЕВНИНГ МАЗАСИ ҚОЧИБ ҚОЛДИ… (ФОТО)

0

 

Шу йил 22 май куни тергов изоляторида суд ҳукмини кутаётган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга хотини ва болалари билан учрашиш учун рухсат берилганди. Учрашув пайтида Атамбаев ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Ўғли Сеид Атамбаевнинг гапига кўра, турмадагилар учрашувни қалин ойна ортида ташкил этишган. Ваҳоланки, собиқ президентнинг оиласидагилар турмага қўлида коронавирусга чалинмаганлиги ҳақидаги маълумотнома билан ташриф буюрган.

— Мен тушунмайман, — деди Сеид Атамбаев. — Нимага бундай қилишяпти? Бизнинг оиладагилар соппа-соғ. Саломатлигимиз жойида экани ҳақида врачлардан маълумотнома ҳам олиб келгандик. Биламан, амалдаги президент отамга руҳий босим ўтказяпти. Агар шундай бўлмаса, отам бугун ёмон аҳволга тушмасди. Ана, судга олиб боришяпти. У ерда бир дунё одам бор. Биронтасининг қўлида коронавирус юқтирмагани ҳақида маълумотнома йўқ. Улар билан ёнма-ён туришга йўл қўйишяпти-ку! Ҳа-да, отам саломатлигидан ҳеч қачон шикоят қилиб оғзини оғритмайди. Бу унинг принципларига тўғри келмайди. Жээнбеков, Опумбаевлар эса атайин отамга босим ўтказиб, унинг оиласи билан бўладиган қимматли вақтини тортиб олишяпти.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаевни коррупцияда, Қўй-Тошдаги отишмаларда, ўғрибошилардан бирини муддатидан олдин озодликка чиқариб, бу билан эгаллаб турган лавозимини суистеъмол қилганликда айблашмоқда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here