ЎРИКНИНГ ОРГАНИЗМГА ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

Мана, Яратганга шукрки, яна ўрик пишиғи яқинлашиб келмоқда. Тез кунда бозорлар пештахталари олтинранг ва мўъжизавий ўрик билан лиқ тўлади. Россиялик диетолог Антонина Стародубованинг айтишича, ўрикни ҳаддан зиёд кўп еб бўлмас экан. Акс ҳолда ошқозонда, ичакларда жиддий муаммо юзага келади. Одам ўткир заҳарланиш исканжасига тушиб қолиши мумкин. Қолаверса, меъёридан кўп ейилган ўрик турли кўринишдаги аллергик хасталикларни келтириб чиқаради.

Аммо ўрикнинг барибир зараридан фойдаси кўпроқ. Масалан, бу мева таркибида «А» витамини, бета-каротин бор. Улар иммунитетни кўтаради ва юқумли хасталикларга чалинишдан асрайди. «С», «В», «В1», «Е» витаминлари, фойдали минераллар, масалан, магний, фосфор, йод, темир ва калий юрак ва асаб тизими учун жуда зарур. Яна ўрик меъёрида истеъмол қилинганда, овқат ҳазм бўлиши осонлашади. Юрак хасталигига учраганлар ўрикни мавсумда тўйиб еб олсалар, калий томчи дориси қабул қилишга ҳожат қолмайди.

Ўрикни ёши улуғ одам бир кунда 250-300 граммдан кўп емаслиги тавсия этилади. Яна диетолог ўрик данагининг устки ядро қисмини ейиш хавфли эканини ҳам таъкидлаб ўтди. Унинг таркибида заҳарли амигдалин моддаси бўлиб, одамни ўлимга юз туттириши ҳам ҳеч гап эмас.

Саломат бўлинг!!!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here