Ўзбекистон Қирғизистонга иккинчи марта инсонпарварлик ёрдами юборди

0

20 май куни Ўш шаҳрида Қирғизистонда коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Ёрдамнинг умумий ҳажми 248 минг долларни ташкил этади. Унинг таркибида 440 дона тиббий кроват, 1000 та электрон пирометр, 2500 дона ҳимоя комбензонлари, 150 мингта тиббий қўлқоплар ҳамда 150 мингта тиббиёт ниқоблари бўлган.

Ўзбекистондан Қирғизистонга биринчи инсонпарварлик ёрдами апрел ойи бошида етказилган эди. Ўшанда ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар етказилган эди.

Ҳозирда Қирғизистонда 1313 та коронавирус ҳолати қайд этилган. 14 нафар бемор вафот этган. 929 киши соғайиб кетган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here