АРГЕНТИНАДА ҲАР УЧИНЧИ ФУҚАРО КАРАНТИН ТУФАЙЛИ ҚАШШОҚЛИК ДОМИДА ҚОЛДИ…

0

 

Аргентина коронавирус карантини оқибатида росманасига инқирозга юз тутди. Ҳукумат раҳбарлари шу кунларда мамлакатда дефольт эълон қилишни мўлжаллаб туришибди. Шу муносабат билан минглаб фуқаролар Буэнос-Айрес кўчаларига чиқиб норозилик акциялари уюштирди. Улар ҳукуматдан озиқ-овқат беришни талаб қилмоқда. Чунки одамлар узоқ вақт карантинда ўтириш туфайли иш жойини, даромадини йўқотган. Юзлаб, минглаб фуқаролар оддий нон сотиб олишга ҳам имконият топа олмаяпти.

Индонезияда ҳам тинчлик эмас. Фуқаролар карантин даври учун қуриб қўйилган полиция постларига ўт қўймоқда. Карантин туфайли бозорларнинг ёпилиши деҳқонларни боши берк кўчага олиб кириб қўйган. Улар кундалик тирикчилигидан маҳрум бўлган. Лекин Индонезия ҳукуматининг парвойи фалак. Одамларга ёрдам қўлини чўзишга шошилмаяпти. Ҳатто полиция постларига ўт қўйилиши ҳам уларни оёққа турғаза олмаяпти.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here