ҲИНДИСТОН ВА БАНГЛАДЕШДА «АМФАН» БЎРОНИ ҚУТУРМОҚДА. ҚУРБОНЛАР СОНИ ОШМОҚДА…

0

 

Энг сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистон ва Баангладешда бошланган «Амфан» бўрони туфайли ҳозирга қадар 103 киши ҳалок бўлган. Бедарак йўқолганларнинг саноғи йўқ. Шуни ҳисобга олиб маҳаллий мутахассислар қурбонлар сони ортиши эҳтимолга яқинлигини таъкидлашди.

Дарахтлар қулаши оқибатида автомобил йўллари тўсилиб қолган. Электр тизимига путур етган. Аэропортлар сув остида қолган. Ҳиндистон қутқарувчилари уч мингга яқин одамни хавфсиз жойларга кўчирди. Бўрон минглаб турар жойларни вайронага айлантирган, юзлаб автомобиллар пачоқ бўлган. Айтишларича, бундай кучли бўрон охирги марта 20 йил олдин кузатилган экан.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here