КАРАНТИН ТАЛАБИ БУЗИЛГАНИ УЧУН ЧЕРКОВГА ЎТ ҚЎЙИШДИ…

0

 

Американинг Миссисипи штатига қарашли Холли-Спринг шаҳрида жойлашган черковга номаълум кимсалар ўт қўйди. Маълумотларга кўра, черков аҳли шаҳарда ўз-ўзини изоляция қилиш, карантин талаблари, масофа сақлаш қоидаларига умуман амал қилмаган ҳолда диний маросимлар ташкил қилишда давом этган. Ўт қўйганлар черков эшиги тепасига қуйидаги сўзлар битилган табличкани ўрнатиб кетишган: «Энди уйда қолишарсан-а, иккиюзламачилар?!.»

Ҳақиқатан, черков маъмуриятининг айби кўп. Сабаби, апрел ойида ҳам карантин ҳолатини тан олмай диний маросимлар, оммавий тарзда ибодатлар ташкил этишавергач, шаҳар мэрлиги уларни судга берган. Черков руҳонийлари эса мэрликдагиларни қонунбузарликда, конституциявий ҳуқуқларни поймол қилганликда айблаб жавоб аризасини судга тақдим этган.

Черков ёқиб юборилиши натижасида ҳалок бўлганлар, жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмаган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here