ОҚШОМ ХУШХАБАРИ! АЛБАТТА ЎҚИНГ!!!

0

 

Айни соатларда Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (4 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Наманган туманидан, 1 нафари Уйчи туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл, ёши каттаси 80 ёшли онахон, кичиги 14 ёшда. Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 233 нафар бўлса, эндиликда улар сони 240 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 9 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 40 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2532 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 3089 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида жами 544 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here