«ЎРИКЗОР» САВДО МАЖМУАСИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕЦИЯСИ АНИҚЛАНДИ. БОЗОР ВАҚТИНЧАЛИК ЁПИЛДИ…

0

 

Тошкент шаҳридаги барча деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуалари ишчи-ходимлари, сотувчилари ҳамда юк ташувчиларидан профилактика мақсадида коронавирус инфекциясига лаборатория таҳлиллари учун суртма намуналари олиш ишлари ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Малика Қудратхўжаева:

— Куни кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди.

Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here