БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

* * *

 

Икки йўл патрул ходими қўлларида радар билан туришарди. Бири иккинчисига деди:

— Қара, кимдир ўқдай учиб келяпти.

— Тезлиги қанча экан?

— Нақд юз минг сўмча бор.

 

* * *

 

Тўйдан сўнг куёв келинга деди:

— Кечирасан-у, бир нарсани сендан яширгандим.

— Нимани?

— Менинг икки болам бор. Уларга ҳар ойда нафақа тўлайман.

— Қайғурманг, жоним! Бу билан камбағаллашиб қолмаймиз

— Ростданми?

— Ҳа, чунки мен ҳам ойимникида қолган икки боламга собиқ эримдан нафақа олиб тураман.

 

* * *

 

Чукча ҳамқишлоғига деди:

— Ишонасанми, осмонда жуда катта қуш пайдо бўлибди. Одамларни кўтариб учаркан.

— Номи қанақа экан?

— Делтаплан.

 

* * *

 

Мухбир амалдорга деди:

— Кечирасиз, сиздан интервью олишга келгандим.

— Бўпти, ўша интервьюнгни ёзиб эртага қабулимга кел, кўриб бераман!

—   Марҳамат, ака, ўзим билан олиб келганман.

 

* * *

 

— Трамвай ҳали тўхтаб улгурмади-ку! Нега эшикка ўзингизни урасиз?

— Мен касалхонага шошилаяпман.

— Унда бемалол, сакрайверинг!

 

* * *

 

Врач мижоздан сўради:

— Айтинг-чи, ўғлингиз ҳалиям дудуқланяптими? Ёки тузалиб кетдими?

— Деярли тузалди, дўхтир. Энди фақат гапирганда дудуқланяпти.

 

* * *

 

— Дадаси, сизни ўпсам майлими?

— Йўқ, сени шундоқ ҳам яхши кўраман.

 

* * *

 

Хотин ётоқдан туриб эрига қичқирди:

— Дадаси, сизнинг туғилган кунингизга зўр совға тайёрлаб қўйдим!

— Қани, кўрсат-чи!

— Ҳозир, кийиб олай!

 

loading...