ЭРОНЛИК 107 ЁШЛИ ОНАХОН КОРОНАВИРУСНИ ЕНГА ОЛДИ…

0

 

Эроннинг Шазенд шаҳридаги Оятилло Хонсарий шифохонасига ётқизилган 107 ёшли онахон аввало худонинг инояти, қолаверса, врачларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли коронавирус балосини енга олди. Ҳозир ёши улуғ бўлгани сабабли касалхонада ушлаб туришибди. Умуман, онахон ўзини жуда яхши ҳис этмоқда.

Ҳозирги кунга қадар Эронда жами 133, 5 минг нафар одам коронавирус юқтирган. Шуларнинг 7, 4 минг нафари ўлим топди. 104 мингга яқин одам тузалиб касалхоналарни тарк этди. Қолаверса, кейинги ҳафталарда мамлакатда вирус юқтириш ва ўлим ҳолати камая бошлагани ҳисобга олиб, ҳукумат раҳбарлари 30 майдан карантин ҳолати бекор қилиниши ҳақида қарор қабул қилган.

 

loading...