ЭРОНЛИКЛАР 30 МАЙДА КАРАНТИНДАН ЧИҚИБ ИШ ЖОЙЛАРИГА ҚАЙТАДИ…

0

 

Шу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний қарор қабул қилди. Президентнинг айтишича, мамлакатда коронавирусни жиловлашга муваффақ бўлинди. Ўлим ва вирус юқтириш ҳолатлари камайди. Демак, фуқаролар гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда, масофа сақлаш қоидаларини бузмасдан иш жойларига қайтишлари мумкин.

Бундан ташқари, 24 майдан мамлакатдаги барча зиёратгоҳлар ва мачитлар бир кунда 6 соатдан ишлай бошлайди. 26 майдан музейлар, тарихий масканлар ишга тушади.

Сўнгги 24 соат ичида Эронда жами 1, 8 минг киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса 133 минг нафарни ташкил этмоқда. Шу кунга қадар 7, 3 минг киши коронавирусдан вафот этди.

 

loading...