ГИТЛЕРНИНГ ТИМСОҲИ 84 ЁШИДА ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Бу тимсоҳга «Сатурн» дея ном беришган. У Германия пойтахти Берлин шаҳридаги ҳайвонот боғида яшарди. «Сатурн» шахсан Гитлерга тегишли экани ҳақида тарихий маълумотларда қайд этиб ўтилган. 1943 йили Берлин собиқ советлар армияси тарафидан бомбардимон қилинган маҳал тимсоҳ ҳайвонот боғидан қочиб кетган. У то Берлин советларга ўтгунга қадар ҳам шаҳарни тарк этмаганди. 1946 йили «Сатурн»ни шаҳар четроғидан инглиз аскарлари топиб олишди ва дарҳол советлар ихтиёрига топширишди. Ўшандан бери тимсоҳ Москвадаги ҳайвонот боғида сақланган.

Эслатиб ўтамиз, тимсоҳлар узоқ яшаш бўйича бошқа жониворларни ортда қолдиради. «Сатурн» 84 йил умр кўрди. Айтишларича, Белградда ҳам шундай кекса тимсоҳ яшаркан. У ҳозир 80 ёшдан ўтибди.

 

loading...