ИСПАНИЯДА КАРАНТИНДАН СЎНГ ТЕКИН ОВҚАТ УЧУН УЗУНДАН-УЗУН НАВБАТЛАР ҲОСИЛ БЎЛДИ…

0

 

Испания ҳукумати коронавирус туфайли жорий этилган карантин ҳолатидан сўнг аҳолининг энг қашшоқлашган, эҳтиёжманд қатламига минимал ойлик миқдорида нафақа ажратди. Ҳақиқатан, бу мамлакатда ҳам карантин туфайли юз минглаб одамлар иш жойи, доимий даромадидан маҳрум бўлган. Ҳозир хайрия ташкилотлари тарафидан аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари текинга тарқатилмоқда. Бунинг оқибатида кўчаларда узундан-узун навбатлар ҳосил бўлди. Навбатда турганларнинг барчаси пулсиз ва егуликларсиз қолиб кетган фуқаролар ҳисобланади. Уларга хайрия ташкилотлари гуруч, ветчина, шарбатлар, мевалар, тухум, нон тарқатмоқда. Бу маҳсулотларни кўнгилли врачлар, давлат ташкилотлари раҳбарлари, талабалар тарқатишяпти.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлашда ёрдам бераётган фуқаролардан бири Пилар исмли эркак шундай дейди:

— Мен Мадридда яшайман. Кўчадан ўтиб кетаётиб узундан-узун навбатга кўзим тушди. Кейин билсам, бу одамлар текин озиқ-овқат маҳсулотлари олиш учун туришибди экан. Даҳшатга тушдим. Негаки, 2008-2014 йиллардаги иқтисодий инқироз даврида ҳам бунақаси бўлмаганди…

loading...