ЎЗБЕКИСТОНЛИК ОЛИМ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ УСКУНА ЯРАТДИ…

0

 

Ўзбекистонлик олим Олимжон Юсупов коронавирусга қарши ускуна ва Орол денгизини тўлдиришга мўлжалланган ёмғир чақирувчи махсус технология яратди.

Олимжон яратган ускуна ёпиқ хоналарни дезинфекция қилишга йўналтирилган. Аммо бу оддий дезинфекиция ускунаси эмас. У хонадаги ҳавони зарарсизлантиради, бактерияларни ўлдиради. Бундан ташқари, худди шу ихтиро маҳсули нафас йўллари ҳамда ўпкани ҳам вирус, бактериялардан тозалайди. Бунинг асоси бўлиб молекулалар хизмат қилади. Айнан улар хонани, телефон ва бошқа ускуналарни, нафас йўлларимиз, ўпкамизни маълум масофадан туриб вирусдан халос этади. Энг асосийси, ускунага бу ишни бажариш учун кўп вақт керак бўлмайди. Масалан, 30 квадрат метр ҳажмга эга хонани бактериялар, вируслар, юқумли хасталиклар хавфидан тозалаш учун 15 дақиқа кифоя қилади.

Яқин кунларда ускуна улгуржи миқдорда ишлаб чиқара бошланади. Худо хоҳласа, шу ускуна шарофати билан коронавирус ва шу каби паразитлар ўлим топади.

Олимжон эса айни пайтда яна бир янги технология устида иш олиб бормоқда. У яратган технология осмонда сунъий булутлар ҳосил қилиб, ёмғир чақиришга ихтисослашган. Олимжоннинг айтишича, шу технология ёрдамида юртимиздаги Орол денгизини сув билан тўлдиришга бел боғлабди. Лойиҳа Ўзбекистон Фанлар Академияси тарафидан маъқулланди.

Офарин!!!

 

loading...