АМЕРИКАДА ИККИ ЮЗЛИ МУШУКЧА ДУНЁГА КЕЛДИ…

0

 

Бу ажабтовур воқеа Американинг Орегон штатида кузатилди. Хонадонлардан бирида дунёга келган олти мушукчанинг биттаси иккита юз билан туғилди. У икки бурун, тўртта кўз, иккита оғиз ва битта бош мия билан дунё юзини кўрди. Хонадон эгаларининг айтишича, мушукча боши катталигидан иккита юзни кўтаришга қийналади. Лекин балодай овқат ейди. Фақат бутилкадан овқат беришмоқда. Чунки у боши катталиги ва ортиқча аъзолар оғирлигидан идишдаги овқат устига йиқилавериб безор қиларкан.

Одатда икки юз билан туғилган мушукчалар икки кундан ортиқ яшамайди. Лекин бу мушукча 20 майда туғилган бўлса, ҳозир ҳам яшашда давом этмоқда. Айтишларига қараганда, 2006 йили худди шундай икки юзли мушукча узоқ яшаш бўйича Гиннес рекордлар китобига киритилган. У иккита юз ва бошқа ортиқча аъзолар билан 15 йил умр кўрибди.

 

loading...