ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

 

2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 569 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...