ФИЛИПП КИРКОРОВ ҚАРЗГА БОТДИ. НАҲОТКИ?..

0

 

Россия халқ артисти, Россия эстрадаси қироли Филипп Киркоров Москва четидаги янги қурилиб таъмирдан чиқарилган уйи доирасида миллионлаб рубл қарзга ботди. Москва суди уй таъмири билан шуғулланган хусусий тадбиркор Маринин Петр Владиславовичнинг шикоят аризасини кўриб чиқиб, унинг фойдасига ҳозирча артистдан жами 2 млн 282 минг 784 рубл пул ундириб берди. Айтишларича, бу сумма Киркоровнинг қарзларидан бир қисми ҳисобланаркан.

Суд материалларида таъкидланадики, 2017 йил декабрида аризачининг фирмасида ишловчи усталар хонанданинг янги қурилган уйида таъмир ишларини якунлашган. Иш шартнома шартларига амал қилган ҳолда ўз вақтида сифатли бажарилган. Аммо Киркоров фирмага таъмир учун бериши керак бўлган 7 миллион рублдан ортиқ хизмат ҳақини негадир тақдим этмаган.

 

loading...