КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ АРМАНИСТОН ИҚТИСОДИ ПАСТГА ШЎНҒИМОҚДА…

0

 

Сўнгги маълумотларга қараганда, коронавирус пандемияси бошқа республикалар каби Арманистон учун ҳам қимматга тушмоқда. Мамлакат иқтисоди коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин, ўз-ўзини изоляция қилиш, чекловлар қурбонига айланмоқда. Қурилиш 51 фоизга камайди. Ички савдо айланмаси 33,1, хизмат кўрсатиш соҳаси 15, саноат 8,6, экспорт 30,3, импорт 27,4 фоизга қисқариб кетди. Бу росмана фожиа албатта. Лекин Арманистондаги етук мутахассислар, ҳукумат раҳбарлари йўқотишлар келаси йилга бориб албатта тикланишини айтишмоқда.

loading...