КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ЕМИШ ТОПОЛМАГАН КАЛАМУШЛАР БИР-БИРИНИ ЕЯ БОШЛАДИ…

0

 

Бу манзара Американинг Нью-Йорк штатида кузатилди. Маҳаллий ветеринарларнинг гапига қараганда, шаҳардаги каламушларнинг аксарияти ресторан, кафе, барлардан чиқариб ташланган овқат қолдиқлари эвазига яшарди. Коронавирус пандемияси бошлангач, барча овқатланиш шоҳобчалари ёпилди. Демак, овқат қолдиқлари ҳам йўққа чиқди. Очликдан тажовузкор ва жаҳлдор қиёфасига кирган каламушлар ожиз, ўзига нисбатан кучсиз қондошларини ейишга ўтди.

— Улар ўз оламида совуқ уруш ҳаракатларини бошлади, — дейди ратолог Бобби Корриган. — Зўрлари ожиз қондошларни еб битирмоқда. Каламушлар коронавирус касофати туфайли каннибалга айланди. Мен одамлардан уйларидаги тешик-ковакларни яхшилаб беркитишларини маслаҳат бераман. Чунки бу кемирувчилардан ҳар нарсани кутса бўлади.

 

loading...