МОСКВАДАГИ ОТИШМАЛАРНИНГ АСЛ САБАБИ АНИҚЛАНДИ…

0

 

Шу йил 24 май куни Москвадаги автомагистраллардан бирида икки гуруҳга бўлинган кимсалар отишма уюштиргани ҳақида маълум қилгандик. Полициячилар отишма сабабларини аниқлашди. Маълум бўлишича, бир-бирини Калашников автоматларидан ўққа тутганлар Москвадаги «GrandRitual» ҳамда «№1-дафн бюроси» агентликлари ходимлари экан. Улардан бири катта миқдордаги пулни ўзлаштирган. Оқибатда икки агентлик ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал отишмага айланган.

Отишмаларда 8 нафарга яқин одам иштирок этган. Уларнинг бири оғир жароҳат олган. Унга ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Полициячилар жиноятчиларнинг 5 нафарини қўлга олди. Улар «Ford Focus» автомобилига ўтириб қочган. «Садовое кольце»да қўлга олинган. Автомобил ҳам бегона бўлиб чиқди. У кениялик Ислом Хуцмиевга тегишли экан.

 

loading...