ПРОФЕССОР ЭПИДЕМИОЛОГ: «БИЗНИНГ ШАРОИТДА КОРОНАВИРУСНИНГ ИККИНЧИ ТЎЛҚИНИ БЎЛМАЙДИ…»

0

 

Республика вирусология институти ходими, профессор эпидемиолог Хайрулла Мустафоев коронавирус хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди. Мустафоевнинг айтишича, ёзда юртимизда ҳаво ўта иссиқ келиши натижасида коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлмайди. Чунки коронавирус иссиқ иқлимда ўзидан кўпая олмайди.

— Айрим олимлар коронавируснинг иккинчи тўлқини келиши ҳақида гапиришди, — деди профессор. — Улар ўз фикрларини тасдиқлаш учун Хитойни мисол сифатида келтиришди. Лекин улар адашишяпти. Ўзбекистон Хитой эмас. Бизнинг республикада иқлим иссиқ кечади. Бундай шароит коронавирус урчишига йўл бермайди. У ўзидан кўпайиши учун нолдан 8 гача бўлган ҳаво ҳарорати керак. Намлик 60 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Мустафоев барибир аҳолини огоҳлантирди. Иккинчи тўлқин бўлмас экан деб карантин қоидаларини бузмаслик зарурлигини таъкидлади. Айниқса, тиббиёт ниқоблари, қўлларни кунига бир неча ўн маротаба совунлаб ювиш зарурлигини айтди.

 

loading...