ТАЙСОН НИМА МАҚСАДДА РИНГГА ҚАЙТАЁТГАНИНИ ОШКОР ҚИЛДИ…

0

 

Дунёнинг афсонавий боксчиси, ўта оғир вазннинг собиқ мутлақ чемпиони, темир мушт соҳиби Майк Тайсон 53 ёшда бўлишига қарамай, яна профессионал рингга қайтаётгани ҳақида маълумот берганди. Энди боксчи нима учун рингга қайтишининг асл сабабини ошкор қилди. Унинг айтишича, рингга пул учун қайтмаяпти экан.

— Биз ҳозир ҳаракатдамиз, — деди Тайсон. — Промоутерлар билан ишлаяпмиз. Яқин орада шартнома ҳам тузилади. Ишончим комилки, менга қарши жанг ўтказишни хоҳловчи боксчилар кўп. Лекин бир нарсани айтиб қўяй. Мен бу жангларда қанча ҳақ олишимдан қатъи назар пуллар бошқа одамларнинг киссасига тушади. Тўғри, хотиним, промоутерлик компанияси турибди. Улар ўз улушини олишади албатта. Аммо менинг улушим хайрия мақсадларига сарфланади. Мен уйсизларга, наркоманликдан азоб чекаётганларга ёрдам беришни ният қилдим. Билиб қўйишсин, мен ҳозир ўзимни аъло даражада ҳис этяпман. Мен рингда илгаригидан ҳам қизиқарлироқ, кучлироқ жанг намойиш эта оламан.

 

loading...