ЯПОНИЯДА КАРАНТИН ҲОЛАТИ ТЎЛИҚ БЕКОР ҚИЛИНДИ…

0

 

Аслида Япония ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин ва фавқулодда ҳолатни 31 май куни бекор қилишни мўлжаллаганди. Бироқ таҳлиллар коронавирусга чалиниш 100 кишидан 0, 5 ҳолатга тўғри келаётганини кўрсатгач, қарорни ўзгартиришди. Тўғри, бу кўрсаткич Хоккайдо ва Канагавада юқори. Аммо ҳукумат раҳбарлари ушбу вилоятларда тиббий назорат кучайтирилиши кифоя деб ҳисоблашмоқда.

Карантин бекор қилинишига қарамай, кўчаларда тиббиёт ниқобида юриш тартиби ўзгармайди. Тартибни бузганлар албатта маъмурий жазога тортилади.

25 май ҳолатига кўра, Японияда шу кунга қадар 16 минг 550 киши коронавирус юқтирган. 820 киши оламдан ўтган. 13 минг 413 киши тузалган.

 

loading...