Бухорода 23 ёшли қиз ўзини Лабиҳовуз мажмуасидаги сувга ташлади (видео)

0

24 май куни соат 20:20 ларда Бухоро шаҳри Пойи Остона кўчасида яшовчи 23 ёшли қиз Лабиҳовуз мажмуасидаги ҳовузга сакраб, ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда daryo.uz.

Таъкидланишича, қиз руҳий хасталикдан азият чеккан.

Шу ерда хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими лейтенант Феруз Тошев томонидан фуқаролар кўмагида қиз сувдан чиқарилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва оиласига топширилган.

Мажмуага ўрнатилган кузатув камерасидан олинган видеотасвирда қиз дастлаб ғира-ширада сув деб ўйлаб тош супага, сўнгра ҳовузга сакраганини кўриш мумкин.

loading...