Жиззах вилоятида суғориладиган ерга ноқонуний аэродром қурилгани аниқланди

0

🛫 Пахтакор тумани “Мингчинор” ҚФЙ ҳудудидаги «Silverleafe International LLC” агрокластер томонидан қурилган ушбу аэродром жами 8 гектар ерни эгаллаб турибди, шундан 6 гектари суғориладиган экин ерларидир.

🏛 Шунингдек, агрокластер томонидан 1 гектар экин еридан ўзбошимчалик билан турли иморатлар қуриб олинганлиги маълум бўлди.

⌛️ Бундан ташқари, ушбу агрокластер томонидан 2000 гектар ерга режалаштирилган чигит экинининг 356 гектарига ҳалигача экилмасдан келаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давергеодезкадастр қўмитаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилди ва вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official

loading...