КОРОНАВИРУС ҲАНГОМАЛАРИ…

0

 

 

* * *

 

Милиция бўлими эшиги тепасидаги эълондан:

«Бизга маска тақмай юрган иккита қўшнингни чақиб бер ва кўчада 1 соат маскасиз юриш ҳуқуқига эгалик қил!»

 

* * *

 

Босқинчилик билан шуғулланувчи кимса танишига мақтаняпти:

— Бугунги ишим зўр бўлди. Ҳали бунақаси бўлмаганди.

— Нима бўлди? Олтин-бриллиантларга эга чиқдингми?

— Эга чиқиш ҳам гап эканми? Олдин уларни қандай қўлга киритдинг деб сўра!

— Қандай қўлга киритдинг?

— Банклардан бирига секе-ен кириб бордим. Ёнимда винтовка тугул пичоқ ҳам йўғиди. Олдин бирпас ичкаридагиларни кузатдим. Кейин бор овозда «Пулларни чиқарларинг! Акс ҳолда ҳаммангни коронавирусга учратаман!», деб бақирдим ва кетидан бир неча марта чўзиб-чўзиб йўталдим. Ишонасанми, ҳали нафас олиб чиқаришга улгурмасимдан банк ходимлари тугул мелисалар ҳам қочиб қолишибди.

 

* * *

 

Чумоли филга яқин борди-да, бор овозда бақирди:

— Ҳозир бир уриб коронавирусга учратиб қўяйми?..

 

* * *

 

80 дан ошган қария тенгқур қарияга деди:

— Ҳозирги ёшлар-чи, қизларнинг қулоғига лағмон осишнинг янгича усулини ўйлаб топишибди.

— Йўғ-э!

— Ҳа, қиз яхши кўришига ҳадеганда ишона қолмаса, «Агар алдасам, коронавирусга учраб ўлай», деб қасам ичаркан. Қизлар ҳам шу қасамга балодай ишонишаркан.

 

loading...