Қамчиқ довонида ичида йўловчилари бўлган «Damas» иккита юк машинаси орасида қолиб кетди

0

25 май куни Қамчиқ довонида иккита юк машинаси ва «Damas» иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 268-километрида юз берган ЙТҲ ҳақида Қамчиқ махсус ёнғин қидирув-қутқарув бошқармасига соат 8:25 ларда хабар келиб тушган. Тошкентдан водий томон ҳаракатланган «HOWO» юк машинаси йўл четида тўхтаб турган «Damas»нинг орқасидан келиб, тўқнашув содир этган. Тўқнашув туфайли Damas ўзидан олдинда тўхтаб турган MAN юк машинасига урилган.

Оқибатда «Damas»нинг ҳайдовчиси Ю.Н ҳамда ушбу автоуловдаги яна икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.

ЙТҲда жабрланган фуқароларни ўз вақтида қутқариш учун бошқарма тезкор навбатчи гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб борди ва қутқарувчилар томонидан уларга биринчи ҳамда психологик ёрдамлар кўрсатилиб, Поп туман марказий шифохонасига етказилди.

loading...