Қондаги гемоглобин миқдорини аниқлайдиган мобил дастур яратилди

1

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи қондаги гемоглобин миқдорини бевосита аниқлаш усулини ишлаб чиқди, деб хабар берди daryo.uz «Korrespondent.net»га асосланиб.

Ишланма муаллифларининг фикрича, улар яратган усул таҳлил ўтказиш учун зарур ускуналар мавжуд бўлмаган қашшоқ мамлакатларда қўл келади.

«Гемоглобин миқдорини аниқлаш учун смартфонга махсус дастурни юклаб олиб, кўрсаткич бармоқ билан пастга тортилган пастки қовоқни суратга олиш кифоя. Дастур тасвирни қабул қилиб, уни компьютерга жўнатади. Компьютер эса гемоглобин миқдорини спектрал таҳлил ёрдамида аниқлайди», — дейди ғоя муаллифлари.

Қайд этилишича, дастур кениялик кўнгиллилар иштирокида синаб кўрилган. Уларнинг гемоглобин миқдори одатий лабораторияда ҳам текширилган.

«Янги усул гемоглобин миқдорини аниқлашнинг анъанавий усулларидан фарқ қилмаслиги аниқланди», — дейилади хабарда.

Ишланма муаллифлари кўплаб касалликларнинг симптоми бўлиши мумкин бўлган анемияни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беришга умид қилмоқда.

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.