ДИҚҚАТ! ЯНА БИТТА ХУШХАБАР! АЛБАТТА ЎҚИНГ!!!

0

 

Айни соатларда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (3 нафари Самарқанд шаҳридан, Пастдарғом ва Тойлоқ туманларидан эса 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Улар орасида ёши каттаси 62 да, кичига 5 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 249 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 254 нафарга етди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари Сурхондарё вилоятидан, яна 1 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл. Ёши каттаси 60 да, кичиги 34 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар 980 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 32 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2668 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...