ФАРҒОНАДА АВТОҲАЛОКАТ СОДИР ЭТИЛДИ. 1 КИШИ ҚУРБОН БЎЛДИ…

0

 

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги Янгиқадам қишлоғидан ўтган «Ўш-Тошкент» автомагистралида ҳаракатланаётган «MAN» юк машинаси шу йил 26 май куни эрталаб соат 06: 00 атрофида аравани босиб ўтиб кетган. Фожиа 28 ёшли ҳайдовчи М. Г. нинг эътиборсизлиги туфайли содир бўлган. Аравада 46 ёшли Ж. Э ҳамда унинг 13 яшар ўғли З. Ж. лар ўтиришганди. Ҳалокат туфайли ота ўша жойнинг ўзида вафот этди. 13 яшар ўғлини жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизишди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

 

loading...