КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Эр уйга маст бўлиб келди-да, столга муштлаб бақирди:

— Бу уйда ким хўжайин?

Хотини унга жавобан қўлига ўқлоғ олди. Эр уни кўриб аста бошини қашиди-ю, деди:

— Сўраб ҳам бўлмайдими?

 

* * *

 

Аёл дугонасидан сўради:

— Эрингнинг соғлиғи яхшими?

— Унчалик яхши эмас. Кун бўйи ваннахонада ўтириб балиқ овлайди.

— Вой, унда психиатрга кўрсат!

— Мен ҳам шундай деб ўйлагандим. Аммо шу қадар балиқ егим келяптики…

 

* * *

 

Боксчи жангдан олдин севган қизига деди:

— Азизам, жангдан сўнг қаҳвахонада учрашайлик!

— Бўпти, лекин сизни танимай қолмаслигим учун қўлингизда газета ушлаб туринг.

 

* * *

 

Ўткинчидан журналист сўради:

— Футбол бўйича терма жамоамиз ҳақида нима дея оласиз?

— Ёмон сўзларни айтмай қўя қолайми?

— Ҳа.

— Унда ҳеч нарса дея олмайман.

 

* * *

 

Собиқ боксчи севгилисига ўзининг ўтмишини гапириб берганди. Орадан пича вақт ўтиб у сўради:

— Сиз Нокаут ва Нокдаундан бўлак яна қаерларда бўлгансиз?

 

* * *

 

Ота газетада қайсидир футболчини бир клуб ўн миллион долларга сотиб олгани ҳақидаги хабарни ўқигач, мактабда ўқийдиган ўғлига бақирди:

— Ҳадеб ястаниб ўтиравермасдан, сен ҳам тўп тепсанг ўласанми?

* * *

— Дўхтир, мени ит тишлаб олди.

— Афсуски, ёрдам бера олмайман. Бизда бу касални даволаш учун дорилар мавжуд эмас.

— Нимадир қилиш мумкиндир, ахир?

— Бўпти, ўша итни тутиб келинг. Башарасига бир мушт тушириб бераман.

 

* * *

 

— Тошматов, анализларингизнинг жавоби чиқди. Ўйлайманки, бир ҳафта ичида касалхонамизни тарк этасиз.

— Дўхтир, катта раҳмат сизга!

— Бемор, сиз мени нотўғри тушундингиз…

 

* * *

 

Эркак поездда кетаётиб қараса, ойна олдида бир аёл йиғлаб турибди. Ундан сўради:

— Нега йиғлаяпсиз?

— Эрим бекатда газета олиш учун пастга тушганди. Поезд юриб кетиб қолди.

— Ҳа, сизга ачинаман. Поездда газетасиз йўл босиш даҳшатнинг ўзи!

 

* * *

 

Она тимсоҳ ўғлидан сўради:

— Эсингдами, даданг ҳақида гапириб, уни бир кун албатта сенга кўрсатишга ваъда бергандим.

— Эсимда.

— Унда нариги соҳилга қара.

— Қарадим. Қандайдир эркак турибди.

— Сен унинг елкасидаги сумкасига назар сол. Худда ўша сумка сенинг даданг бўлади.

 

loading...