Мақсад — эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш! 

0

Ҳар қандай офатда халқнинг аҳиллиги, сабри, эзгу фазилатлари синовдан ўтади.
Савоб ишнинг катта-кичиги бўлмаганидек, Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари ҳам ташаббус билан чиқиб, фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ҳамда бошқа коммунал хизматларнинг пулини ўз вақтида тўлаб бориш имкониятига эга бўлмаган оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳомийларни жалб этмоқда.

Олиб борилаётган тарғибот ва профилактика тадбирларидан тўғри хулоса чиқараётган тадбиркорларимиз, ташкилот ва корхоналар аҳолининг камхарж катламига ҳомийлик қилиш мақсадида уларнинг фойдаланилган табиий газ ва электр энергиясидан бўлган қарзларини тўлаб бермоқда.

Куни кеча Бюронинг Избоскан туман бўлими ҳомийлар ёрдамида 8 нафар истеъмолчининг 8 млн. сўмлик, Пахтаобод туман бўлими 4 нафар фуқаронинг 2,5 млн сўмлик электр энергиясидан бўлган қарздорлигини тўлаб берди.

Шу кунга қадар, Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан 90 та фуқаронинг электр энергиясидан 46 млн 850 минг сўмлик, 44 та истеъмолчининг табиий газдан 12 млн 755 минг сўмлик, 12 нафар фуқаронинг 840 минг сўмлик, маиший чиқинди хизматлари учун 77 та фуқаронинг 7 млн 300 минг сўмлик, яъни жами 223 та эҳтиёжманд фуқаронинг 67 млн 745 минг сўмлик қарзи шу тариқа, саховатпеша юртдошларимизнинг ёрдами билан бартараф этилди.

Имконияти бор бошқа юртдошларимизни ҳам муҳтож қўни-қўшни ва маҳалладошларига ёрдам беришга чорлаб қоламиз.

loading...