Олимлар коронавируснинг сунъий келиб чиққанига ишора қилувчи белгини топишди

0

Австралиялик олимлар гуруҳи коронавируснинг инсон организмига идеал мослашиб олгани ҳақида сўзлаб беришди, деб ёзмоқда kun.uz. Таъкидланишича, вирус айнан инсон ҳужайраларига энг яхши бирика олади ва шу сабабли ундан касалланганлар сони 5 млндан ошиб кетди.

Бу ҳақда Флиндерс университети профессори Николай Петровски маълум қилди.

Олимлар бир қатор тирик организмларнинг коронавирусга таъсирчанлигини таҳлил қилишган ва унга аввал тахмин қилинганидек, кўршапалаклар эмас, балки айнан инсонлар энг кўп чалинишга мойиллигини аниқлашган.

Уларнинг таъкидлашича, вирусларга бирор организмга мослашиш учун одатда муайян вақт керак бўлади, коронавирус эса инсонни зарарлаш учун дарҳол идеал мос келган. Бу эса коронавируснинг “сунъий келиб чиққани” ҳақида саволлар пайдо бўлишига туртки бўлади.

loading...