РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…

0

 

Яқинда Россиянинг Соликамск шаҳар суди исми-шарифи маълум қилинмаган, муқаддам судланган рецидевистни бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этди. Рецидевист жазони аҳлоқ тузатиш махсус колониясида ўтайди.

Тергов материалларида таъкидланадики, рецидевист бир неча йил олдин Соликамскнинг одамлар деярли юрмайдиган холи жойида биргина қўл телефонга эга чиқиш учун иккита ваҳшиёна қотилликка қўл урган. 2018 йил июлида қўл телефонга эга чиқиш учун бир қизни чавақлаган. Шу йил октябрида яна бир қизни смартфонини тортиб олиш асносида пичоқлаб ўлдирган. Қизлардан бирининг мурдасини 2018 йил декабрида, иккинчисини 2019 йил августида топишди. Терговчилар, полициячилар қотилни тутиш учун қизларнинг танишлари, қариндошлари билан суҳбатлар ўтказишди. Шу мақсадда бир нечта суд-тиббий-криминалистик экспертизалар ўтказилди. Бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, рецидевист ва каллакесар қотил қўлга тушди. Илк тергов жараёнидаёқ жиноятларини бўйнига олди.

 

loading...