РОССИЯДА АДВОКАТЛАР МАФИЯСИ ОШКОР ЭТИЛДИ…

0

 

Москва шаҳар тергов қўмитаси вакиллари икки адвокатдан иборат бўлган жиноий гуруҳни ошкор қилди. Мафия аъзолари ёлғиз яшайдиган, ўлиб кетган кексаларнинг хусусий мулкини қалбаки ҳужжатлар ёрдамида ўз номига ўтказиб, кейинчалик банкдаги ҳисоб рақамлардан жуда катта миқдорда пул ўзлаштириш билан шуғулланган. Ўзлаштирилган пулларнинг ўртача миқдори 250 миллион рублга тенг бўлди.

Мафияни москвалик тадбиркор Рафаэль Ҳамидуллин ташкил этган. Гуруҳ олти кишидан иборат бўлиб, адвокатлар Фаиль Садриддинов, Сергей Щербаковларни ўз ичига олган. Бу адвокатлар тажрибаси ва билимидан келиб чиқиб, фириб йўли билан катта пул топишда шахсан иштирок этган.

Ҳозирда мафия аъзоларининг барчаси қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган.

 

loading...