САДОҚАТЛИ ИТ КОРОНАВИРУСДАН ЎЛГАН ЭГАСИНИ БИР НЕЧА ОЙДАН БЕРИ КУТМОҚДА…

0

 

Хитойнинг Хубэй вилоятига қарашли Ухань шаҳридаги касалхона фойесида коронавирус туфайли ўлим топган эркакни садоқатли ити кутмоқда.

Маълумотларга кўра, шу йил феврал ойида итнинг эгасини оғир аҳволда касалхонага ётқизишган. Ит «Тез ёрдам» машинаси ортидан чопиб касалхонагача келган ва ўша-ўша касалхонани тарк этмади. Апрел ойида касалхона ҳовлисидаги дўкон сотувчиси итнинг ҳар куни ўша ердан кетмай ётганини пайқаб қолди ва уни парвариш қила бошлади. Итга «Сяо Бао» («Кичик хазина») дея ном берди. Жонивор сотувчи аёлга ҳарқалай ўрганиб қолди. Аёл уни ўз уйига олиб кетганди. Фойдаси бўлмади. У барибир уйдан қочиб касалхонага қайтиб келаверди. Ит яна эгасини қанча кутади, бунисини энди вақт кўрсатади.

 

loading...