ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ!!!

0

 

 

НОМСИЗ БАРМОҒИ УЗУН ЭРКАКЛАР КОРОНАВИРУСДАН ЎЛИМ ТОПМАЙДИ

 

Эволюциявий биология соҳаси мутахассиси профессор Жон Мэннинг таъкидламоқдаки, қўлдаги номсиз бармоғи бошқаларникидан узунроқ бўлган эркакларда коронавирусдан ўлиш хавфи камчиликни ташкил этаркан. Нега?

Профессор бунинг сабабини ҳам айтиб ўтди. Маълум бўлишича, агар эркак она қорнидалик даврида меъёридан кўпроқ тестотерон қабул қилиб олган бўлса, унинг номсиз бармоғи бошқаларникига нисбатан узунроқ бўларкан. Она қорнида тестотеронни кўп олган эркакнинг организмида «ACE-2» моддаси ишлаб чиқарилади. Шу модда коронавирусга қарши шафқатсизларча курашади. Номсиз бармоғи узун эркак коронавирус юқтиргани билан хасталик енгил тарзда кечади ва уни тез фурсатда тарк этади. Узоқ қолиб кетишга «АСЕ-2» моддаси имкон бермайди.

 

loading...