1-синфга қабул жараёнлари қачон бошланиши маълум бўлди

0

Амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан-тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган.

Карантин шароитида  буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлашда муаммо юзага келади.

Ушбу масалада халқ таълими вазирлиги ўз таклифларирни ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб, ҳамда  пандемия таъсири тўлиқ бартараф  этилгунига қадар  1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган. Бунинг натижасида:

Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.

Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

loading...