Америкалик олимлар қуёш нури қайси пайтда коронавирусни ўлдиришини аниқлади

0
epa08446239 Medical workers disinfect a vial containing a swab sample of a reporter while conducting tests for coronavirus and COVID-19, ahead of the closing session of the Chinese People's Political Consultative Conference (CPPCC), in front of the Diaoyutai Hotel, in Beijing, China, 27 May 2020. The NPC runs alongside the annual plenary meetings of the Chinese People's Political Consultative Conference (CPPCC), together known as 'Lianghui' or 'Two Meetings'. This year the two major political meetings initially planned to be held in March were postponed amid the ongoing coronavirus COVID-19 pandemic. EPA/ROMAN PILIPEY

Қуёш нури D витаминининг табиий манбаси бўлиб, у соғлиқ учун кўплаб фойдали хусусиятлари билан бир қаторда юқумли касалликларга қарши курашувчанликни оширади.

АҚШнинг Биологик ҳимояга қарши кураш ва таҳлил миллий марказ олимлари қуёш нури SARS-CoV-2 вирусини йўқ қилиши мумкинлигини, аммо у қуёш нурлари таъсир қилиш давомийлиги, кенглиги ва куннинг қайси вақтида таъсир кўрсатишига боғлиқлигини аниқлади. Бу ҳақда ZMEScience маълум қилди.

Тажриба давомида тадқиқотчилар вирус намуналарини табиий ёруғликни берадиган лампалар остидаги пўлат пластинкаларга қўйган. Тажриба натижасида 40 даража шимолий кенгликдаги туш пайтини эслатувчи шароитда вируснинг 90 фоизи сўлак таркибида 6-8 дақиқадан сўнг, ҳужайрадан ташқаридаги муҳитда эса 14,3 дақиқа ўтиб ўз фаоллигини йўқотиши аниқланди.

Бу жараён ёруғлик интенсивлиги камроқ бўлганда ҳам кузатилади, фақат секинроқ амалга ошади.

Қайд этилишича, 40 даража шимолий кенгликда Испания, Португалия, Италия, Греция, Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Ўрта Осиё мамлакатлари, Хитой, Япония ва АҚШнинг жанубий штатлари тўғри келади.

Daryo.uz

loading...