Ароқхўрнинг қилмиши бир инсон умрига зомин бўлди

0

Асли Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Хожибек қишлоғилик бўлган Х. Т. вақтинча Бектемир тумани, Сомонбозор кўчасидаги уйда ижарада яшаб келган. Шу йилнинг 25 май куни Х. Т. маст ҳолда уйга қайтиб, жанжал кўтарган ва жахл устида шу уйда ижарада яшаган Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Чаригил қишлоғилик Ш. Қ.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказадию, воқеа жойидан қочиб қолади.

Натижада жабрланувчи аёл касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида Х. Т. ушланган. Тергов давом этмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

loading...