БЎКА ТУМАН ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ. НЕГА?..

0

 

Яқинда Тошкент вилояти Бўка туман ҳоким ўринбосари Анвар Хонтўраев педагогларни мажбурий тарзда жамоат ишларига жалб қилгани, мактаблардан бири директорини барчанинг кўз ўнгида камситгани учун 22, 3 миллион сўм миқдордаги жаримага тортилди.

Хонтўраевнинг иши юзасидан республика халқ таълими вазирлиги ва Давлат меҳнат инспекцияси мутахассислари текширув ишларини олиб борди. Маълум бўлдики, ҳоким ўринбосари асоссиз равишда педагогларни уларнинг касби билан умуман боғлиқ бўлмаган ишларга мажбуран жалб этган.

Шу йил 19 апрел куни №12 ўрта мактабда Анвар Хонтўраев 53 нафар мактаб директорлари ва маҳаллалар фаоллари иштирокида мажлис ўтказган. Мажлисда мактаблардан бирининг директори М. Ҳакимовни айтилган топшириқлар ўз вақтида бажарилмагани учун барчанинг кўз ўнгида танқид остига олган, ҳақоратлаган. Бундан ташқари, туман ҳокими номига тушунтириш хати ва ишдан бўшаши ҳақида ариза ёздириб олган.

6-7 май кунлари у №15, 16, 18, 25, 50- мактаблар директорларига босим ўтказиб, шу мактабларда ишловчи жами 25 нафар педагогни қишлоқ хўжалик ишларига мажбуран жалб этган.

Педагоглар юқори лавозимли шахслар тарафидан касбига тааллуқли бўлмаган ишларга жалб этилса, қуйидаги телефон рақамларга қўнғироқ қилишлари сўралади:

Республика Бош прокуратураси — 1007.

Бандлик ва меҳнатга муносабатлар вазирлиги — 71-200-11-76.

 

loading...