ДИҚҚАТ! РЕСПУБЛИКАМИЗДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3444 (+7) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, коронавирус шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.

Айни пайтда юртимизда 2694 (+26) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Андижон вилояти, 4 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 17 нафари Тошкент шаҳридан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 736 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...